...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трампнинг президент бўлиши дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини ўзгартириб юборди


10:56, 12.11.2016 Олам
 6 433

Дональд Трампнинг Президентликка сайланиши, нафақат АҚШ фуқароларининг норозилигига, балки дунёнинг энг бой кишилари сафида ўзгаришларга сабаб бўлди.

“Berkshire Hathaway” компанияси асосчиси Уррон Бафффет дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна иккинчи ўринни эгаллади. Хабарларга кўра, бу ҳолат Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайланиши билан содир бўлган. Бу ҳақда “Kommersant.ru” хабар қилди.
 
Жаноб Баффетнинг жаҳон бозоридаги молиявий аҳволи бир ҳафтада 5,8 млрд АҚШ долларидан 70,2 млрд АҚШ долларига ўсди. Жаноб Баффет эгалик қиладиган “Wells Fargo” банкининг акциялари бирдан қимматлашиб кетди.
 
Ажабланарлиси Уррон Баффет АҚШда ўтказилган сайловда Трампга эмас, Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди.
 
Сайёрамизнинг энг бой кишилари рўйхатининг биринчи поғонасини “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс ўзида сақлаб турибди. Унинг молиявий ҳолати 87,1 млрд АҚШ долларига тенг.
 
Рўйхатнинг кучли учлигига испаниялик Аманисио Ортега якун ясади. Унинг ҳисобида 69,9 млрд АҚШ доллари мавжуд. Кучли учликка кирувчи Жефф Безос АҚШдаги сайловлардан сўнг 64,6 млрд АҚШ долларига тенг маблағи билан тўртинчи ўринга тушиб кетди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Млиардерлар рўйхати Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!