Обама Дональд Трамп президент бўлишидан ҳавотирга тушаётган мамлакатлар раҳбарлари билан урашув ўтказади.
Мазкур ташриф давомида Барак Обама Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланганидан саросимага тушиб қолган бир неча мамлакатлар раҳбарлари билан учрашади ва уларга вазиятни ижобий тарафдан тушунтиришга ҳаракат қилади.
Барак Обама Берлинда Буюк Британия, Франция, Германия раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда. Шунингдек. Обама Осиё-Тинч океани ҳудуди саммитида иштирок этади ва Хитой етакчиси билан икки томонлама учрашув ўтказади.