...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп “Amazon”дан ҳеч нима сотиб олмайдими?


11:27, 18.08.2017 Олам
 2 041

Дональд Трамп онлайн сотувлар билан шуғулланувчи компанияни америкаликларни иш ўринларидан маҳрум қилаётганликда айблади.

АҚШ президенти Дональд Трамп онлайн сотувларни амалга оширувчи йирик компания бўлган “Amazon”ни муаммолар яратаётганлик ва америкаликларни иш ўринларидан маҳрум қилаётганликда айблади.
 
Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида “Amazon қайта сотувчиларга катта миқдорда зарар келтираётганини, бунинг оқибатида катта ва кичик шаҳарлар, АҚШнинг турли штатлари иш ўринлари йўқолиб бораётгани туфайли зарар кўрмоқда” деб хабар қолдирган.
 
АҚШ президенти онлайн дўконнинг раҳбарига нисбатан бир неча марта танқид йўллаган, Жефф Безосни ўзига қарата бўхтонлар ёғдирганликда айблади.
 
Маълумот учун, “Amazon” раҳбари Жефф Безос “Washington Post” газетасининг раҳбари ҳам ҳисобланади.
 
“Amazon” компанияси АҚШнинг кўплаб штатларида ўз омборлари ва дўконлари мавжуд бўлмагани сабабли солиқ тўламайди. Интернет дўкон ишчилар ва ижарага жойларни олмайди, бироқ улкан фойдага эга бўлади. “Amazon” АҚШнинг 50 та штатидан 45 тасига учинчи шахсларга сотилган чакана савдо маҳсулотлари ҳисобидан солиқ тўлайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Дональд Трамп Amazon Жеф Безос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!