...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барселонада яна бир теракт амалга оширилди


11:17, 18.08.2017 Олам
 2 967

Каталонияда террорчилар томонидан 18 августга ўтар кечаси яна бир теракт содир этилди.

Каталонияда террорчилар томонидан 18 августга ўтар кечаси яна бир теракт содир бўлди.
 
Мамлакат полицияси Барселонадан жанубда жойлашган Камбрильс шаҳрида машина ёрдамида теракт амалга оширган 4 нафар жангарини йўқ қилиш бўйича операцияни амалга оширди. Террорчилар Барселона шаҳрида амалга оширилган терактга ўхшаш ҳужум содир этмоқчи бўлган.
 
“The Guardian” нашрининг маълумотига кўра, террорчилар Камбрильс шаҳри кўчалари бўйлаб Audi русумли машинада ҳаракатланиб, йўлда учраган пиёдаларни босиб ўтишга ҳаракат қилган.
 
Жангарилар полиция қаршилигига қадар 7 кишига жароҳат етказган. Жароҳатланганлардан 2 киши оғир аҳволда маҳаллий шифохонага етказилган.
 
Полиция таъқиб вақтида бир нафар жангарини ҳибсга олганлиги айтиб ўтилган.
 
Ҳукумат фуқаролардан аҳвол назоратга олинмагунча уйларида қолишларини сўраган.
 
Ушбу теракт Каталония мухтор ҳудудида амалга оширилган иккинчи ҳужум бўлиб, аввалги терактда микроавтобусни бошқарган террорчи Барселонанинг Рамбла кўчасида бир қанча пиёдаларни машинада босиб кетган.
 
Охирги маълумотларга кўра, Рамбла кўчасидаги теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ одам жабр кўрган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Испания Барселона Теракт Камбрильс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!