...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Ҳиндистон ҳақида: “Биз энг яхши дўст бўлмоқчимиз”


09:29, 18.10.2016 Олам
 2 529

“Биз Ҳиндистонни қўллаб-қувватласак, Покистон ўз-ўзидан узоқроққа кетар эди”, дейди Трамп.

Дональд Трамп агар у президентликка сайланса, Ҳиндистон билан энг яхши дўст бўлиши мумкинлигини айтган. Бу эса Покистонни эсанкиратиб қўйишини таъкидлади.
 
Трамп Республика Ҳинду Коалициясининг тадбирида Ҳиндистон ҳақида фикр билдирар экан, “Биз энг яхши дўст бўлмоқчимиз”, дейди. “Биз учун бундан бошқа муҳимроқ алоқа йўқ”, дея қўшимча қилди Трамп.
 
Покистоннинг АҚШдаги элчихонаси бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермади.
 
Аввалроқ, Трапм “Hindustan Times”га берган интервьюсида “Мен Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги можароларга сабаб бўлаётган Кашмирда воситачи ролини ўйнаган бўлардим”, деган эди.
 
“Агар керак бўлса, мен шундай қиламан. Биз Ҳиндистонни қўллаб-қувватласак, Покистон ўз-ўзидан узоқроққа кетар эди. Мен бу ишни мамнуният билан қилган бўлардим. Бу улкан ютуқ бўларди. Ўйлайманки, агар улар мендан ёрдам кутишса, мен воситачи ёки ҳакамликни чин кўнгилдан бажараман”, дейди Трамп.
 
Ҳиндистон Кашмир можаросида учинчи томоннинг иштирокини истамайди. Мамлакат сентябрь ойи сўнггида БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг “ҳакамлик қилиш” таклифини ҳам рад этган эди.
 
Покистонда эса узоқ давом этиб келаётган можарони ҳал қилишда ҳалқаро ёрдам берилишига умидвор.
 
Яқинда Покистон Ҳиндистонни Кашмирда инсонпарварлик тартибларини бузишда айблади.
 
Кашмирда сўнгги ўн йил ичидаги энг даҳшатли портлаш ўтган ҳафтада содир бўлди.
 
Сентябрь ойида ҳарбий базага уюштирилган ҳужум сабаб Ҳиндистоннинг ўнлаб аскарлари ҳалок бўлди.
 
Ҳиндистон эса айбловларни инкор этаётган Покистонни баҳсли чегара ҳудудларда “жарроҳлик хужуми” деб аталувчи ихтилофларни юзага келтиришда айбламоқда. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!