...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилия қамоқхонасидаги исён 25 кишининг ўлимига сабаб бўлди


09:16, 18.10.2016 Олам
 2 958

Исён вақтида бир неча киши шафқатсизларча ўлдирилганлиги хабар қилинмоқда. Уларнинг баъзилари ёқиб юборилган.

Бразилиянинг Рорайма штати Боа-Виста шаҳрида жойлашган қамоқхонада қўзғолон кўтарилди. Натижада эса 25 нафар маҳбус ҳаётдан кўз юмди.
 
Жиноятчиларнинг яқинлари билан учрашуви чоғида юзага келган тартибсизлик сабаб 100 киши гаровга олинди. Исён вақтида бир неча киши шафқатсизларча ўлдирилганлиги хабар қилинмоқда. Уларнинг баъзилари  ёқиб юборилган.
 
Тартибсизлик қамоқхонадаги икки азалий душман гуруҳ, яъни гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулудан бўлган жиноятчилар ўртасидаги зиддият сабаб юзага келган.
 
Қўзғолонни бартараф этиш учун махсус полиция гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, тартибсизликни бартараф этишга эришишди.  
Дурдона Расулова

Теглар:Қамоқхона Бразилия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!