...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп телевидение очиши мумкин?!


10:36, 25.10.2016 Олам
 2 068

Трамп Facebook тармоғи орқали ярим соатлик янгиликлар дастурида чиқиш қилади.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Facebook орқали янгиликларни ёритиб боради. Сиёсатчи 24 октябрдан ушбу тармоқда ҳар кунги янгиликлар дастурини ишга туширади, дея хабар бермоқда хорижий ОАВ.
 
Ҳар куни кечки вақтда Facebook Live платформаси орқали махсус телешоу эфирга узатилади. Кутилишича, ушбу дастурда Трамп тўғридан-тўғри эфир орқали чиқиш қилади. Бундан ташқари, телешоуда сиёсатчининг дўстлари ва оила аъзолари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
 
Ярим соатлик вақтга мўлжалланган дастур АҚШдаги Президент сайлови куни, яъни 8 ноябрга қадар узатиб борилади.
 
Баъзи ОАВ ходимлари Дональд Трампнинг бу ҳаракатини “Трамп ТВ” телевидениесини яратиш олдидан илк қадам, деб баҳолашмоқда. Яна баъзи маълумотларга қараганда, бу лойиҳани амалга ошириш ишлари аллақачон бошланган. Бироқ, бундан бироз аввал, Дональд Трамп шахсий телеканалини очиш нияти йўқлигини маълум қилганди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Дональд Трамп Facebook Live Трамп ТВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!