...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистондаги полиция академиясига ҳужум. Қурбонлар бор


10:19, 25.10.2016 Олам
 2 169

Террорчилар курсантлар ётоқхонасига кириб тартибсиз равишда ўқ уза бошлашган.

Кеча, 24 октябрь тунда Покистоннинг Кветта шаҳри, Белужистон провинциясида жойлашган полиция академиясига террорчилар томонидан ҳужум уюштирилди. Натижада 59 киши вафот этди, 100 ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар беради Вести.
 
Покистон армияси вакилларидан бирининг айтишича, академиянинг машқ марказига 3 киши ҳужум қилган ва уларнинг ҳаммасида портловчи белбоғ бўлган.
Бахтга қарши 2 нафар террорчи бино ичида ўзини портлатишга улгурган. Учинчи жангари эса Покистон ҳарбийлари томонидан отиб ташланган.
 
Маълумотларга кўра, хужум вақтида бино ичида тайёргарликдан ўтаётган тахминан 700 нафар полициячи бўлган.
 
Террорчилар курсантлар ётоқхонасига кирган ва тартибсиз равишда атрофдагиларга щы узган. Кўплаб курсантлар тирик қолиш учун томга чиқиб, у ердан ўзларини пастга ташлашларига тўғри келган. Шу тарзда, бино ичидаги 200 киши эавакуация қилинган.
 
Айни вақтда полиция академияси террорчилардан тозаланди. Маҳаллий полиция вакилларининг фикрича, бу ҳужум “Ал-Қоида”га ўхшаш бўлган “Лашкар-е-Жангви” террорчилик гуруҳи томонидан уюштирилган бўлиши мумкин.

Умида Якубова

Теглар:Покистон Полиция академияси Террорчилар қурбон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!