Дональд Трамп Покистон Бош вазири Навоз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди.
Суҳбат аввалида Навоз Шариф Дональд Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклади. Трамп эса Покистон ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
“Покистон – ажойиб инсонлар яшовчи фантастик мамлакат”.
Бундан ташқари, Дональд Трамп Навоз Шарифга чуқур ҳурмат билдиришини, ҳар соҳада унинг самарали меҳнат қилишини таъкидлаб ўтди. Суҳбат давомида Трамп Покистонга ташриф уюштириш истагида эканлигини ҳам яширмади, шунингдек, Бош вазир билан учрашувни ҳам интизорлик билан кутаётганлигини маълум қилди.
Мулоқот сўнггида Покистон катта имкониятларга эга бебаҳо мамлакат эканлигини эътироф этган Дональд Трамп Навоз Шарифга исталган вақт, ҳатто, 20 январь куни ҳам қўнғироқ қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.