Одатда ушбу мухолифат аъзолари нутқ вақтида жуда камдан-кам олқишлашади.
Дональд Трамп ўтган ҳафта Конгресс олдида йиллик мурожаати билан чиқиш қилди. Бу чиқиш бир соату 20 дақиқага чўзилиб, сўнгги 18 йилдага энг узун нутқ бўлди.
Анънага кўра, унинг партиядошлари бўлмиш Республикачилар олқиш билан қўллаб-қувватлаган бўлса, мухолифат Демократлар эса сукут сақлаб туришди.
Одатда ушбу мухолифат аъзолари нутқ вақтида жуда камдан-кам олқишлашади. Асосан улар америкаликларни бирлашишга чорловчи нутқларни олқишлашга одатланишган.
Трамп Демократларнинг бу ҳаракатини “хоинлик” деб атади. “Менимча улар ватанимизни яхши кўришмайди, улар ўзларини ҳақиқий америкаликлардай тутишмаяпти, улар тирик мурдага ўхшаб қолишган”, дея қўшимча қилди.
Мазкур ҳафтада ҳам Трамп Демократларни ҳар томондан танқид қилишга ўтди.