...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп БМТ фаолиятини танқид остига олди


10:39, 19.09.2017 Олам
 2 207

АҚШ президенти Шимолий Корея масаласи, Мьянмадаги роҳине мусулмонлари муаммоси ва глобал иқлим ўзгариши каби муаммоларга эътибор қаратди.

БМТни ислоҳ қилиш анжуманида АҚШ президенти сифатида илк марта нутқ сўзлаган Дональд Трамп минтақавий ва глобал муаммолар ҳақида гапириб, БМТнинг фаолиятига танқидий баҳо берди.
 
Трамп Шимолий Корея масаласи, Мьянмадаги роҳине мусулмонлари муаммоси ва глобал иқлим ўзгариши каби муаммоларга эътибор қаратди.
 
АҚШ президенти, шунингдек, БМТнинг ҳозирги фаолиятини танқид қилиб, халқаро ташкилот ҳозирда ўз вазифасини тўлиқ бажармаётганлигини таъкидлади. У БМТни тўлиқ ислоҳ қилиниш лозимлигини билдирди.
 
Дональд Трампнинг фикрича, БМТ ҳар тарафлама ислоҳга муҳтож. Аввало, мазкур ташкилот нотўғри бошқарилиш шаклидан қутилиши лозимлиги таъкидланди.
 
БМТда фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчилар ҳамда мамлакатларнинг доимий вакилларига яхши шарт-шароитлар яратилиш — бирламчи масала эканлигини эътироф этилди.
 
Трамп БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни ташкилот фаолиятини яхшилаш, бошқарув шаклини соддалаштириш ва ташкилот билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳал этишга чақирди.
 
БМТ керакли ислоҳотларни ўтказса, АҚШ раҳбари уни “буюк қилишга” ваъда берган.
 
Дастлабки маълумотга кўра, АҚШнинг БМТни ислоҳ қилиш бўйича таклиф қилган декларациясини 128 та давлат имзолаган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Дональд Трамп БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!