Австралия ҳукумати билан бўлган суҳбатни Дональд Трамп “энг ғализ” дея таърифлаб, ортиқча изоҳ беришни истамади.
Газетада қайд этилишича, шу вақтгача дунёнинг 4 та мамлакати раҳбарлари билан қилган мулоқоти ичида Австралия ҳукумати билан бўлган суҳбатни Дональд Трамп “энг ғализ” дея таърифлаган ва ортиқча изоҳ беришни истамаган.
Маълумотларга қараганда, Оқ уй раҳбари одатда телефон орқали деярли 1 соат давомида суҳбат олиб борган, бироқ Австралия Бош вазири билан бўлган мулоқот тахминан 25 дақиқа давом этган.
Дональд Трамп Манус ва Науру оролларидаги қочоқларни АҚШга ўтказиш борасида собиқ президент Барак Обама ва Австралия ҳукумати ўртасида имзоланган келишувга салбий баҳо берган ва Австралияни янги Бостон террорчиларини етказиб беришда айблаган.
Ўз навбатида, Мальколм Тернбулл Дональд Трамп билан суҳбат “очиқ” тарзда ўтганини таъкидлаб ўтган.
Австралия қочоқларга нисбатан қатъий сиёсат олиб боради. Ҳукумат бошпана излаб Австралияга келган муҳожирларга ёрдам беришдан бош тортади. Қоидага кўра, қочоқлар келган жойига қайтариб юборилади ёки митти Науру давлатига ёки Папуа-Янги Гвинеядаги Манус оролларига жўнатилади.