АҚШ президенти эртага, чоршанба куни ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва жароҳатланганлар билан учрашиш мақсадида Лас-Вегасга боришини билдириб ўтди.
“...Бу ҳолат жуда ҳам ачинарли ва барчамизни тушкунликка олиб келди. Мен мамлакат байроғини туширишга фармон бердим.
Кучли қайғуда бўлсакда, бизни бирлаштирадиган тўйғу — ғазаб эмас, аксинча, бир-биримизга бўлган ҳурматдир. Барчамизнинг қалбимиздаги бу қоронғуликни фақат эртанги кунга бўлган умид нури ёритади”, деб айтди АҚШ раҳбари ўз нутқида.
Дональд Трамп чоршанба куни ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва жароҳатланганлар билан учрашиш мақсадида Лас-Вегасга боришини қўшимча қилган.
Маълумот учун, ҳозирда АҚШда 5 кунлик мотам эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик мактубини йўллагани ҳақида хабарни эълон қилган эдик.