...
МЕНЮ
ONLINE TV

Долзарб мавзу: Ижтимоий тармоқдан воз кечиш мумкинми?


17:03, 13.03.2017 Бу қизиқ
 2 901

Агар ижтимоий тармоқлар бизнинг “мукаммал кўзгу”миз бўлса, ундан юз ўгириш учун нима қилиш лозим?

Интернет фойдаланувчилари орасида кўпчилик ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Ҳатто, атрофни ва жараённи кузатиб, ижтимоий тармоқлар инсоният умрининг, яъни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолди, деган фикрга келишга ҳам асослар етарли эканига амин бўламиз.
 
Хўш, истиқболда ижтимоий тармоқдан инсоният бутунлай юз ўгириши мумкинми? Ёзувчи Жонатан Франзеннинг бу борадаги фикрлари қуйидагича:
 
“Мен жуда умид қиламан, нафрат ва зерикиш инсонларни ижтимоий тармоқлардан юз ўгириб, мен учун муҳим саналувчи қадриятларга эътиборли бўлишга мажбур қилади. Мен Либераллар Twitter ва Трамп алоқалари моҳиятини тушуниб етишлари  ҳамда ижтимоий тармоқлар инсонларни нафақат бир-бирига яқинлаштираётгани, балки моҳиятан яккаликка интилиш, сабрсизлик, калтабинлик ва нафрат уруғлари тарқалишига ҳисса қўшаётганини тан олишини интиқлик билан кутаман.
 
Бундан 50 йил муқаддам Америка халқининг катта қисми кашанда эди, ҳозир эса бу – уят. Баъзан  ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш уятга айланиши ҳақида ўйлаб қоламан. Лекин бунинг учун биз ижтимоий тармоқлар аслида муаммоимиз эканини англаб етишимиз зарур. Ҳар қандай боғланиб қолишдан халос бўлишнинг биринчи қадами – бизда айни муаммо борлигини тан олишдир”.

P/s: Албатта ушбу масалада ҳар кимнинг ўз қарашлари мавжуд. Кимдир оқилона фойдаланиш хусусида фикр қилса, яна кимдир бўш вақтнинг мазмунли ўтишидан сўз қотади. Аммо ижтимоий тармоқлар сабаб тўлиқ кунлар бўш вақтга айланиб қолмаяптими?
Алишер Равшанов

Теглар:Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!