...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лениннинг мақбараси қайта қурилиши мумкин


16:51, 13.03.2017 Олам
 3 246

Россия Давлат думаси депутати Владимир Лениннинг мақбарасини кўчиришни таклиф қилди.

Россия Федерацияси Давлат думаси депутати Иван Сухарев Қизил майдондаги Владимир Лениннинг қабр тошини қайта қуриш масаласини кўриб чиқишни сўраб  Федерация Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенкога мурожаат қилди. Депутатнинг фикрича, революция (инқилоб)нинг 100 йиллигида кўмиш борасидаги баҳсларга нуқта қўйиш керак. Бу ҳақда “RT” телевидение тармоғи хабар қилди.
 
“Большевистларнинг инқилоби аслида давлатга қарши эди. Эндиликда биз умуман ўзгача мамлакатда яшаяпмиз, аммо ўша даврнинг белгилари, ўтиб кетган инсонлар пойтахт марказида қолиб кетяпти. Большевик йўлбошчиларини проваслав урф-одатларига кўра дафн қилиб, бу масалага бутунлай нуқта қўйиш лозим. Бу таклиф айнан Черков томонидан билдирилган”, дейди Иван Сухарев.
 
Яқинда чет элдаги русларнинг проваслав черкови Қизил майдондан Владимир Лениннинг ёдгорлигини олиб ташлаш лозимлигини маълум қилганди. Шунингдек, черков вакиллари шаҳар, вилоят, кўчаларга тарихий номларини қайтаришни талаб қилишди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ленин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!