...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan илк бора ўз автомобилларининг рангларига ўзгартириш киритди


16:33, 13.03.2017 Технология
 6 756

Янги палитрадаги ранглар Spark, Nexia, Lacetti, Cobalt, Captiva, Malibu русумдаги автомобиллар учун қўлланилади.

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси илк марта бир неча автомобиллар ранггига ўзгартириш киритди. Янги палитрадаги ранглар Spark, Nexia, Lacetti, Cobalt, Captiva, Malibu русумдаги автомобиллар учун қўлланилади.
 
Автомобиллардаги ранглар ўзгариши билан қуйидаги суратлар орқали танишишингиз мумкин:


 
Қордай оқ дур рангдаги Captiva ва Malibu SKD автомобиллари денгиз дуридек оқ рангга ўзгаради.


 
Кўмир металл қора рангли Captiva ва Malibu SKD автомашиналари қоп-қора металл рангга ўзгаради.


 
Қум каби жигаррангдаги Spark, Lacetti, Cobalt, Nexia автомобилларининг рангги куйган кокос ранггига ўзгаради.


 
Тўқ кулрангдаги Captiva ва Malibu SKD ва кулрангдаги Lacetti, Cobalt, Spark ва Nexia машиналарининг рангги ҳам ўзгаради. 

Дурдона Расулова

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 175

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!