...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар ва евро курси кўтарилди


16:35, 15.10.2018 Жамият
 6 781

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 октябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8208 сўм 04 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 24 сўм 96 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 63 сўм 08 тийинга қимматлади, 1 евро 9490 сўм 14 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 123 сўм 85 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 12 тийинга қимматлади.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 15 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 78 тийинни, 1 Тожикистон сомони 871 сўм 62 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Валюта курси Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар