...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўқолган журналист масаласида ким қайси томонда?


16:30, 15.10.2018 Олам
 3 045

Бошқа давлатлар ҳам ушбу вазият борасида баёнот билан чиқяпти.

Европанинг қудратли давлатлари Буюк Британия, Германия ва Франция саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг йўқолиб қолиши бўйича ўз позицияларини баён этди.
 
Учала давлат ташқи ишлар вазирлари ҳам мазкур ҳолат юзасидан якдил фикрда. Яъни улар журналистнинг йўқолиб қолиши юзасидан жавобгарлик расмий Ар-Риёд зиммасида эканини таъкидлашоқда.
 
Жумладан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант нима рўй берган бўлса, буларнинг барчаси мутлақо Саудия Арабистонига боғлиқ, деган фикрда.
 
“Юзага келган воқеалар аслида қандай бўлганини биз билмаймиз. Вазиятга Саудия Арабистони ҳукумати чуқурроқ ёндашиши керак. Агар улар айтганидек, қотиллик юз бермаган бўлса, Жамол Хошхожий қаерда?! Дунё аҳли буни билишни хоҳлайди”, деган Буюк Британия ташқи ишлар вазири.
 
Бундан ташқари, учала давлат ташқи ишлар вазири журналистнинг йўқолиб қолишини суриштирувдан ўтказиш бўйича Саудия-Туркия қўшма гуруҳини қўллаб-қувватлашни айтишди.
 
Ўз навбатида, араб давлатлари Уммон, БАА ҳамда Баҳрайн эса Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлаяпти. Бу давлатлар журналистнинг йўқолиб қолишида Саудиянинг қўли йўқлигига ишоняпти.
 
Аввалроқ, Саудия Арабистони подшоҳи ва Туркия президети йўқолган журналист масаласини гаплашиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!