...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар ошгани билан нархлар ўз жойида қолади


09:39, 08.09.2017 Жамият
 11 070

42 номдаги товарлар божхона тўловидан, 8 турдаги товарлардан акциз солиғидан озод қилинди.

Ўзбекистонда валюта ва конвертация соҳасида ислоҳотлар амалга оширилаётган пайтда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, нархларнинг сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида айрим импорт товарлари божхона тўловларидан озод этилмоқда.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 сентябрдаги ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш бўйича қарорига асосан айрим импорт товарларидан божхона тўлови ва акциз солиғи олиш бўйича янги ставкалар ўрнатилди.
 
Қарорга асосан 42 гуруҳ товарлардан божхона тўлови, 8 турдаги товарлардан акциз солиғи олинмайди. Бу ҳақда “Norma.uz” нашри хабар берди.
 
Янги ставкалар жорий йилнинг 10 сентябридан кучга кириши режалаштирилган.
 
42 турдаги товарларга ноль қийматдаги божхона тўловлари қўлланилади ҳамда улар Ўзбекистонга олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинади.
 
Янги ставкалардан келиб чиқиб, бошқа норматив ҳужжатларга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 августдаги Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган қарори асосида 1 сентябрдан бошлаб гўшт, ун, ёғ ва бошқа товарлар божхона тўловларидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Импорт Акциз солиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар