...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар курси 3900 сўмдан ҳам ошиб кетди


13:32, 12.06.2017 Жамият
 5 023

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 13 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 13 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари қиймати ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 28 сўм 71 тийинга, 1 Евро 57 сўм 42 тийинга, 1 Россия рубли эса 12 тийинга ошган.
 
Янги кўрсаткичга кўра, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати қуйидагича:
 
1 АҚШ доллари – 3903,19 сўм;
1 Евро – 4393,66 сўм;
1 Россия рубли – 68,47 сўм.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта қийматини белгилаш чоғида мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Марказий банк Ўзбекистон Хорижий валюта Доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар