Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 3,21 сўмга арзонлади ва 8114,86 сўмни ташкил этди.
1 Евро 10039,70 сўмни ташкил этиб, 2,52 сўмга қимматлаган.
1 Россия рубли 64 тийинга арзонлаб, 142,21 сўмни ташкил этди.
1 Қозоғистон тенгеси 25,41 сўмни ташкил этди. Тенге ўтган ҳафтадагига нисбатан 10 тийинга қимматлашди.
1 Қирғизистон соми 38 тийинга қимматлашиб, 119,51 сўмни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.