Ўзбекистонлик волонтёрлар БААга бориш имкониятига эга бўлишади.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Дубай шаҳрида БАА футбол ассоциацияси Бош котиби Муҳаммад Ҳаззам Ал-Даҳерий билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу мусобақага Ўзбекистондан волонтёрлар – кўнгиллиларни юбориб, бундай йирик мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш тажрибасини ўрганиш масаласи кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва БАА футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандум асосида ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида яна ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, алмашув асосида ҳакамларни Кубок финаллари ва ўртоқлик ўйинларига жалб қилиш бўйича ҳам суҳбат олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари термаси билан сафарда майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Акмалхон Эшонхонов