...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар “қулаш”да давом этмоқда


12:13, 23.03.2018 Жамият
 6 945

Сўм қадрини яна мустаҳкамлади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 23 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. 
 
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 21,99 сўмга арзонлади ва 8118,07 сўмни ташкил этди.


 
1 Евро 10037,18 сўмни ташкил этиб, 7 сўмга қимматлаган.
 
1 Россия рубли 52 тийинга арзонлаб, 142,85 сўмни ташкил этди.
 
1 Қозоғистон тенгеси 25,31 сўмни ташкил этди. Бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 7 тийинга пастроқдир.
 
1 Қирғизистон соми 91 тийинга пасайиб, 119,13 сўмни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Марказий банк доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар