...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дмитрий Медведев мажлисда илк бор қатнашган Абдулла Ариповга омад тилади


18:12, 26.05.2017 Жамият
 5 405

Абдулла Арипов мажлисда қатнашиш учун Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ташриф буюрган эди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши мажлисида қатнашиш учун Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ташриф буюрган эди.
 
Бугун, 26 май куни МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари иштирокида Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳамдўстлик фаолиятининг долзарб масалалари, жумладан, инновация, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан курашиш муаммоларини муҳокама қилишди.

 
Тор доирадаги мажлисда Дмитрий Медведев сўзга чиқиб, йиғилишда илк бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этаётганини таъкидлади ва унинг фаолиятига муваффақиятлар тилади, шунингдек, яқинда бўлиб ўтган туғилган куни билан ҳам табриклади.
 
Мажлис сўнгида қатор ҳужжатлар имзоланди.
 
Жумладан, 2017-2020 йилларга мўлжалланган МДҲ мамлакатларининг Давлатлараро инновацион ҳамкорлик дастурини 2020 йилгача амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.


 
Шунингдек, МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида 2011 йилнинг 18 октябрь кунидан эркин савдо зонаси тўғрисидаги Шартноманинг 4-иловасида назарда тутилган экспертлар комиссияси раиси ва аъзоларини мукофотлаш тартибини аниқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
 
2016 йил 16 сентябрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иқтисодий суди ҳақидаги МДҲ мамлакатлари раҳбарлари қарорини амалга ошириш тўғрисида ҳукумат бошлиқларининг қарори имзоланди.
 
Жами 11 та келишув имзоланди.
Сумбула

Теглар:МДҲ Кенгаш Абдулла Арипов Дмитрий Медведев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар