...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилади


11:52, 18.01.2019 Жамият
 1 380

Унинг фаолияти мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг кеча, 17 январь куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида сўз борган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгашининг фаолияти мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлашни амалга ошириш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.
 
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиши керак:
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши таркиби, бунда унинг таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ватандошларни киритиш назарда тутилади;
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом.
 

Теглар:Экспертлар кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар