...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антарктидадаги номаълум учар жисм аслида нималиги аниқланди


17:49, 26.05.2017 Бу қизиқ
 10 637

“Айни вақтда бутун дунё бўйлаб тахминан 100 та шундай жисм аниқланган”.

Россиялик Валентин Дегтерев Google Earth хизматидан фойдаланиб, Антарктидада номаълум учар жисм (НУЖ) борлигини пайқаган. Бироқ олимларнинг ўрганиши натижасида НУЖ аслида қоя экани маълум бўлди.
 
Москва географлар уюшмаси картографи Петр Минаев, бу қоя музларнинг эриши оқибатида очилиб қолган ва ноодатий шакли туфайли НУЖни эслатмоқда, деб изоҳлади.
 
“Кўплаб уфологлар келгиндилар сайёрамизга бошқа цивилизациялардан ташриф буюришгани ҳақида хабар беради. Айни вақтда бутун дунё бўйлаб тахминан 100 та шундай жисм аниқланган”, деди москвалик Дмитрий Шихов.
 
Миллиард йиллар давомида Ер ўзга сайёраликлар ҳужумларига дош бериб келмоқда, деб ҳисоблайди Шихов. Масалан, 20 йил олдин космик кеманинг номаълум қисми Мисрнинг Гиза шаҳрида аниқланган.
Сумбула

Теглар:номаълум учар жисм Антарктида НУЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!