...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳеч қаерда ишламайдиган сохта майор қўлга олинди


17:26, 26.05.2017 Жамият
 6 326

Файзулло Ҳидоятов гувоҳномани қалбакилаштирилиб, ундан фойдаланиб юрган.

Жорий йилнинг 23 май куни соат 20:30да Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz русумли автомашина ҳужжатларини текшириш давомида автомашина ҳайдовчиси ўзини Ички ишлар идоралари майори сифатида таништириб, гувоҳномасини кўрсатган.
 
Олиб борилган суриштирув жараёнида мазкур шахс ҳеч қаерда ишламайдиган Файзулло Ҳидоятов экани ва у томонидан хизмат гувоҳномаси қалбакилаштирилиб, фойдаланиб юргани аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб ундан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:ИИБ гувоҳнома Мирзо Улуғбек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар