Аскар кийимларини кийган жиноятчилар гуруҳи йўлда кетаётган автобусга ўқ узишган.
Бугун, 26 май куни Мисрнинг Ал-Адва шаҳрида христиан динига мансуб диндор кишилари бор бўлган автобус ўққа тутилди.
Натижада автобусдаги фуқароларнинг 26 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 30 нафари жиддий жароҳат билан шаҳар шифохонасига етказилган. Кейинчалик уларнинг ҳам жонлари узилган. Жами 51 нафар қурбон қайд этилган.
Маълум бўлишича, вафот этганлар сони яқин вақт давомида яна ўсиши мумкин, чунки уларнинг барчаси шифохонага оғир аҳволда олиб келинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусдан жами 50 нафар христиан роҳиблари жой олган бўлиб, улар Бени-Суэйф вилоятидаги монахлар уйини зиёрат қилиб, ортга қайтаётган бўлишган.
Аскар кийимларида бўлган жиноятчилар йўлда кетаётган автобусни машинада қувиб етиб, ўқ узишни бошлашган.
Маҳаллий полиция ходимлари воқеа бўлиб ўтган жойни қуршовга олиб, қутқарув хизмати ходимлари йўлни тозалаш ишларини олиб боришмоқда.

Акмал Эшонхонов