Суратга олиш жараёнида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди.
Ғалабада ўзбекларнинг ҳам ҳиссаси ва ўрни беқиёс бўлган. Шу мақсадда хонандалар Акбар ва Ширин Маматова 9 май учун янги қўшиқ яратиб, унга клип ишлашди ва уни фақат “Qalampir.uz” сайтига тақдим этишди.
“Нам нужна одна победа” номли мазкур қўшиқ матни ва мусиқаси муаллифи Булат Окуджавадир. Мазкур тарона 1970 йилда суратга олинган “Белорусский вокзал” фильми учун ишланган саундтрек бўлиб, хонандалар римейк қилишган.
“Ушбу қўшиғимиз ва клипимиз мухлисларга ёқади, деган умиддамиз. 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Нам нужна одна победа” деб номланган янги таъсирли клипни кўринг ва баҳо беринг. Ушбу қўшиқни деб жингалак сочларимдан воз кечишимга тўғри келди (кулади)”, дейди Акбар қўшиқ ҳақида.
Суратга олиш жараёнида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди.
Қуйида мазкур клипни кўришингиз мумкин.