...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 май учун кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


18:05, 08.05.2017 Бу қизиқ
 3 117

Юртимизнинг фақатгина воҳа заминида ёмғир ёғмайди.

Шивирлаб ёғаётган ёмғир бизни беихтиёр хаёл суришга ундайди. Эртанги Хотира ва қадрлаш кунида кутилаётган об-ҳаво ҳам хотираларимизни уйғотиши аниқ. Марҳамат, об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади ва баъзи бир ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +15... +17 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат +25... +30, кечаси эса +11... +16 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси эса +12... +17 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади ва ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +16... +21 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Об-ҳаво Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!