...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Ер солиғидаги ўзгаришлар маълум қилинди


12:38, 18.04.2018 Жамият
 8 556

Ўзгаришлар фуқароларга енгиллик берадими?

Кеча, 17 апрель куни Давлат солиқ қўмитаси ер солиғига киритилган ўзгартиришларни маълум қилди.
 
Унга кўра, қуйидагилар белгиланди:
 
  • ердан самарали ва унумли фойдаланиш мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ер солиғи ставкаси 15 фоизга индексация қилинди;
  • жорий йилда жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан ер солиғини юридик шахслар учун тасдиқланган ставкалар бўйича ундириш;
  • кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер солиғини яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ер майдонининг қаватлар сонига бўлган ҳолда ҳисоблаб чиқариш;
  • жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда базавий ставкаларни белгиланган нормативлар доирасида ер участкаларига нисбатан қўллаш.
 
Белгиланган нормативларга кўра, Тошкент шаҳри,  Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 0,06 га,  бошқа аҳоли пунктлари – 0,1 га,  белгиланган нормативлардан юқори ер участкалари учун базавий ставкаларга эса,  оширувчи 1,5 коеффициентни қўллаш тартиблари сақлаб қолинди.
 
Жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун тақдим этилган ер участкаларига нисбатан масъулиятни ошириш мақсадида,  жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун тақдим этилган ер участкалари бўйича ер участкаси берилган ойнинг кейинги ойидан эътиборан 2 йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёз бекор қилинди.
 
Шунингдек,  якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда ер солиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баробар миқдорда тўланиши белгилаб қўйилди.
 
Бундан ташқари, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланганлик учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган жарима миқдорини 2 бараварга оширишни назарда тутади.
 
Унга мувофиқ,  жисмоний шахслар ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланганлик учун ер солиғини уч баробари миқдорида тўлайдилар.
 
Аввалроқ, солиқ тизимининг янги концепцияси қабул қилиниши ва унда оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар