...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 майдан бозорларда нималар назоратга олинади?


12:28, 18.04.2018 Жамият
 8 119

Бозорлардаги тартиб ва санитария меъёрларни тўғри олиб бориш бўйича махсус гуруҳ фаолият олиб боради.

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Тошкент шаҳридаги бозорларда мавсумий савдолар жараёнида кўчма савдо объектларининг фаолияти назоратга олинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
 
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри ҳудудида ёз ойлари яқинлашиши билан белгиланмаган жойларда ностандарт ҳажмдаги идишларда турли ичимликларни сотиш, санитария талабларига жавоб бермайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавотлар, чорва моллари ва парранда гўштларинининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари кўпайиб кетади.
 
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва сифатли озиқ-овкат маҳсулотларини етказиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдоларни бартараф этиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори эълон қилинган.
 
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 май кунидан бошлаб пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда қуйидагича фаолият юритиш назратга олинади:
 
  • озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари;
  • салқин ичимликлар;
  • турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш.
 
Бозорлар ва унинг ҳудудида фаолият юритаётган  тадбиркорлар ва ишчи-хизматчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берилиши назоратга олинади.
 
Шунингдек, деҳқон бозорлари ва шаҳобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарда совутгич ускуналарининг бўлиши ва доимий ишлаши юзасидан текширувлар олиб борилади.
 
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокими туман ҳокимлари зиммасига қуйидагича талаб қўйган:
 
“Туман ҳудудида мавсумий савдоларни тартибга солиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кўчма савдо билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига рухсат беришда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қатъий риоя қилиш лозим. 
Икром Раҳмон

Теглар:бозорлар кўчма савдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар