...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Элга хизмат" "Хизмат-беминнат" билан рақобатлашади. Қай бири арзон?


12:43, 24.10.2017 Жамият
 3 813

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан воситачиларсиз тўғридан-тўғри “дала-дўкон” тамойили асосида сотиб олиш орқали маҳсулотлар нархини пасайтиришга эришиш мўлжалланган.

Яқин орада Ўзбекистондаги барча йирик деҳқон бозорлари ва аҳоли турар-жой ҳудудларида “Хизмат-беминнат” савдо павильонлари ташкил этилади. Бундай майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нисбатан паст нархда сотилади.
 
Шаҳар, туман ва вилоятлар маъмуриятлари “Хизмат-беминнат” павильонлари учун бозорлардан ва аҳоли турар-жой ҳудудларидан савдо жойларини ажратишлари лозим.
 
Савдо павильонларида йил давомида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат моллари арзон нархларда сотилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан воситачиларсиз тўғридан-тўғри “дала-дўкон” тамойили асосида сотиб олиш орқали маҳсулотлар нархини пасайтиришга эришиш мўлжалланган.
 
Экспертларнинг хулосаларига кўра, бундай чора орқали бозорда маҳсулотлар баҳосини, айниқса, қиш мавсумида сунъий равишда оширувчи сотувчилар ҳаракатига барҳам бериш мумкин.
 
Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистонда 8,2 миллион тонна ғалла, 2,9 миллион тонна картошка, 11,2 миллион тонна сабзавотлар, 3 миллион тоннадан ортиқ мевалар, 1,7 миллион тонна узум, 2 миллион тонна қовун ва 2,9 миллион тонна пахта хом-ашёси етиштирилди.
 
Айтиш керакки, айни вақтда деҳқон бозорларида “Элга хизмат” савдо павильонлари мавжуд. Бу ерда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархда сотилади. Янги очиладиган павильонлар қай жиҳатдан фарқ қилиши ва унинг устунлигини эса вақт кўрсатади.
 
Аммо ижтимоий тармоқларда ёки бозорда харидни амалга оширувчи одамлар орасида “Элга хизмат” павильонидаги савдодан қониқмаётганлар анчагина. Сабаби бу павильонлардаги маҳсулотлар кўпинча сифатсиз бўлади. Шу сабабдан ҳам нарх пастдир балки? Бундан ташқари, айрим ҳолларда сотувчиларнинг терминал йўқлиги ёки ишламаётганини баҳона қилганлик ҳолатлари ҳам учраб туради. Ана шу каби муаммолар “Хизмат-беминнат” павильонларида учрамаслигига умид қиламиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Элга хизмат Хизмат-беминнат Деҳқон бозорлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар