...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЮНЕСКО: дунёнинг 264 миллион нафар боласи мактабга бормайди!


12:12, 24.10.2017 Олам
 1 980

Бошланғич мактабларда ўғил болалар ва қизлар учун бир хилдаги имкониятлар фақат дунёнинг 66 фоиз мамлакатидагина мавжуд...

ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб 264 миллион нафар болалар мактабга бормаслигини маълум қилди. Бу борадаги ҳужжат 24 октябрь куни чоп этилган.
 
2010 йилдан 2015 йилгача болаларнинг 83 фоизи бошланғич мактабни якунлашган. Ўрта мактабни эса 69 фоиз бола, юқори синфларни 45 фоиз бола тамомлаган.
 
Ҳужжатда қайд этилишича, дунёнинг 17 фоиз мамлакатида мактабгача мажбурий 1 йиллик таълим олиш мажбурияти белгиланган.
 
Бошланғич мактабларда ўғил болалар ва қизлар учун бир хилдаги имкониятлар фақат дунёнинг 66 фоиз мамлакатида, ўрта мактабда ўқиш имконияти 45 фоиз давлатларда, юқори синфларда ўқиш имконияти эса 25 фоиз мамлакатларда мавжуд.
 
ЮНЕСКО тақдим этган ҳужжатда 2015 йилдаги маълумотлар келтирилган. Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига қараганда давлатлар таълим олиш учун ўртача ЯИМ ҳисобидан 4,7 фоизини ажратишган. Бу эса ривожланмаган давлатларда тенг ҳуқуқлилик асосида ва сифатли таълим олиш учун йилига ўртача 39 миллиард доллар етмаслигини кўрсатади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЮНЕСКО Бошланғич таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!