“Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан ҳам шу йўналишдаги божхона қоидабузарлиги фош қилинган. Ўзбекистонга кириб келган эронлик З.Маҳмудризонинг қўл телефонида ҳам беҳаё мазмундагига 50 та видео ва 300 та фотосуратлар борлиги маълум бўлди.
Жумладан, “Бухоро-Москва” рейси бўйича парвозини якунлаган Р.Очилов божхона назоратидан ўтиш вақтида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, ўзига тегишли ноутбук хотирасида диний мазмундаги материалларни олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинган. Мазкур диний материаллар ўрнатилган тартибда, экспертизадан ўтказилганда, уларнинг ақидапарастликни тарғиб этишга қаратилгани, шу боисдан мамлакатимизга олиб кириш тақиқлангани аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Р.Очиловга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ҳамда суд хукми билан тегишли жазо берилган. Диний мазмундаги объектлар тегишли тартибда йўқ қилиниб, жазонинг муқаррарлиги принципи таъминланган.
Шунингдек, Бухоро халқаро аэропортида Москвадан учиб келган яна бир фуқаро А.Жумаевнинг қинғир қилмишларига чек қўйилган. Унга тегишли қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасидаги қўл телефони хотирасида 17 дона беҳаё мазмундаги фото ва видео материаллар борлиги аниқланган.
“Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан ҳам шу йўналишдаги божхона қоидабузарлиги фош қилинган. Ўзбекистонга кириб келган эронлик З.Маҳмудризонинг қўл телефонида ҳам беҳаё мазмундагига 50 та видео ва 300 та фотосуратлар борлиги маълум бўлди.
Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси ва инсоният хавфсизлигига қарши, ҳудудий яхлитликни, давлат суверинитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган босма нашриёт махсулотлари, қўлёзмалар, клише, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио махсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий ажратиш ва диний қаршилик ҳамда порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш тақиқланган.