...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДХХ автомобилга “шапка” олётган банк ходимини ушлади


11:17, 18.09.2018 Жамият
 12 477

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши очилган.

Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Микрокредитбанк” АТБ филиали мутахассиси пора олаётиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Узбекистан 24” теленкали репортажида маълум қилинди.
 
Репортажда айтилишича, банкнинг ички назорат бўйича мутахассиси Шерзод Саъдуллаев жабрланувчининг ишончига кириб, унга Damas русумли машина сотиб олишга ёрдам беришини айтган. Бунинг эвазига эса ундан 1300 АҚШ доллари талаб қилган.
 
Қонунбузар пора олаётганда Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211 моддаларига мувофиқ жиноят иши очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бухоро вилояти Коррупция банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар