...
МЕНЮ
ONLINE TV

Денис Истоминнинг “Ролан Гаррос”даги омадсиз серияси давом этди


13:18, 03.06.2017 Спорт
 2 023

Кеча Денис Истомин жуфтлик баҳсларидаги навбатдаги ўйинини ўтказди.

30 май, жума куни Франция пойтахти Парижда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг асосий тур баҳслари старт олгани ва турнирда ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин мағлубиятга учраб, яккалик баҳсларини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Филиппинлик Трет Хьюи билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин илк ўйинда Хасе/Инглот жуфтлигига қарши кортга чиқиб, 7:6, 3:6, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонишганди.
 
Кеча, 2 июнь куни Денис Истомин жуфтлик баҳсларидаги навбатдаги ўйинини ўтказди. Худди шу жуфтлик турнирда 9-рақам остида ҳаракат қилган Бопанна/Куэвас жуфтлигига қарши кортга чиқди. 2 соат 18 дақиқа давом этган баҳсда Истомин/Хьюи жуфтлиги 7:5, 6:7, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди ва Истомин учун бу йилги “Ролан Гаррос” мавсуми ниҳоясига етди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Денис Истомин Ролан Гаррос Париж жуфтлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!