...
МЕНЮ
ONLINE TV

Денис Истомин “Ролан Гаррос”даги иштирокини ғалаба билан бошлади


11:44, 31.05.2017 Спорт
 2 056

Тўрт нуфузли мусобақанинг бирида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин омадли иштирок этмоқда.

Кеча, 30 май куни Франция пойтахти Парижда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг асосий тўр баҳслари старт олди.
 
Тўрт нуфузли мусобақанинг бирида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси илк босқичда дунё рейтингида ўзидан 5 поғона юқоридаги рақиби америкалик Эрнесто Эскобедога қарши кортга чиқди.
 
2 соат 2 дақиқа давом этган учрашувда Истомин Эскобедони 7:6(3), 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.
 
Энди Денис иккинчи даврада жанубий кореялик Хёнг  Чангга қарши баҳс ўтказади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, Чанг илк ўйинида АҚШ вакили Сэм Куэррини мағлубиятга учратганди.
 
Шунингдек, Истомин мусобақада филиппинлик теннисчи Трет Хьюи билан жуфтлик босқичида Хасе/Инглотларга қарши кортга чиқишди ва 7:6, 3:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Денис Истомин Ролан Гаррос Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!