...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даҳанаки жангдан келиб чиққан ўлим “тафсилотлари” юзасидан суд мажлиси


17:06, 29.09.2017 Жамият
 9 138

Исломбек Жасурбек югуриб келаётганини кўрган ва унга ташланаётганидан қўрқиб, оёғини кўтарган. Кейин... Ҳурматбек Ҳайитбоев уларга сув олиб келган.

Бугун, аниқроғи айни дақиқаларда Тошкент шаҳрининг Фидокорлар кўчасидаги Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида Жасурбек Иброҳимовнинг иши бўйича навбатдаги очиқ суд мажлиси давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Суд жараёнида бўлиб ўтаётган савол-жавоблар ҳақида айрим маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.
 
Хуллас, судланувчининг айтишича, Жасурбек билан Исломбекнинг ўртасидаги “даҳанаки жанг” деди-дедиси “Нега мени касаллигимни Дилшодга айтдинг” деган савол важидан келиб чиққан.
 
Йигитлар 145-сонли умумий ўрта таълим мактабинининг орқасига ўтгач, Исломбек ва Жасурбекнинг даҳанаки жангги бошланган. Уларни 3-курс талабаси Ҳурматбек Ҳайитбоев исмли йигит ажратган.


Исломбек Жасурбек югуриб келаётганини кўрган ва унга ташланаётганидан қўрқиб, оёғини кўтарган. Кейин...
 
Ҳурматбек Ҳайитбоев уларга сув олиб келган.
 
Йигитлар ўртасида келиб чиққан муштлашув билан боғлиқ турли талқиндаги тафсилотлардан билан ҳурматли муштарийларимиз озми-кўпми таниш...

Орадан 2 кун ўтиб, 5 май куни, тахминан соат 10:30 ларда Исломбекнинг отаси ўзининг “Нексия” русумли (01 Н 048 CА давлат белгили) автомашинасида Жасурбекни ҳамшира ҳамроҳлигида МРТ тиббий текширувидан ўтказиш учун олиб борган. Жасурбек ўшанда машинагача ўзи юриб келгани маълум қилинмоқда.

Исломнинг ота-онаси Жасурбекнинг тузалиши учун ҳаракат қилган. МРТ текширувини ўтказдирган, операция пайтида ҳам отаси Жасурбекнинг олдида бўлган.

1 июнь куни соат 7 лар атрофида Исломбек Туркияга учиб кетган. 4 июнь Жасурбекнинг ўлганини билган...
 
Шу жойда прокурор Исломбекни нима мақсадда Туркияга кетганини сўради...
 
Исломбек коллеждаги имтиҳонлар тугамасданоқ нега Туркия сафарига кетганлиги аниқланмоқда.

Суд жараёнини кузатишда давом этинг!

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси  жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлагановга (1999  й.т.) нисбатан жиноий иш қўзғатган эди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жасурбек Иброҳимов Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар