...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат ва жамоат ташкилотлари номидан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди


16:36, 31.08.2016 Жамият
 3 482

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент девони, вазирлик ва идоралар вакиллари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйишди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 31 август куни Тошкент шаҳаридаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар номидан ҳарбий оркестр садолари остида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди. 
 
1 сентябрь куни пойтахтимизнинг барча туманларида байрам тантаналари ўтказилади. Мамлакатимиз вилоятларида байрам тадбирлари, сайиллар давом этади, дейилади хабарда.

Теглар:Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил Мустақиллик ва эзгулик монументи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар