...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат сирини ошкор қилган шахс Санкт-Петербургдан топилди


15:54, 12.01.2018 Олам
 10 776

Бу ҳуқуқбузар Тошкент вилояти ИИБ талаби билан давлатлараро қидирувга берилган.

Россиянинг Санкт-Петербург полицияси ўз мамлакатида давлат сирини ошкор қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароснини қўлга олди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлардан бири. Аммо, у Россияда полициячилар томонидан бошқа сабаб, яъни мамлакатда бўлиш тартибини бузганлик учун ушланган ва 21 декабрь куни вақтинчалик ушлаб туриш марказига жойлаштирилган. Суд қарорига кўра, бу фуқаро жарима тўлайди ва Ўзбекистонга жўнатилади.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг ҳаёти тафсилотларини ўтган пайшанба, 11 январь куни аниқлашган. Полициянинг маълум қилишича, бу ҳуқуқбузар Тошкент вилояти ИИБ талаби билан давлатлараро қидирувга берилган экан. Тошкент вилоят ИИБ бошқармаси ҳам бу тўғрида хабардор қилинган. Ҳозирда бу шахс ҳибсга олинган ва мамлакатга олиб чиқиб кетилишини кутмоқда.    
Обил Сафаров

Теглар:Санкт-Петербург Токент вилоят ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!