...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат маслаҳатчиси “Камолот” ЁИҲ фаолиятини танқид остига олди


11:29, 10.05.2017 Жамият
 4 352

Мулоқотни “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси Одилжон Тожиев олиб борди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент политехника университети қошидаги академик лицей мажлислар залида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашлари масъул ходимлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Комилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Қ.Қуронбоев иштирок этди.
 
Мулоқотни “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси Одилжон Тожиев олиб борди.
 
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашувда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда нималарга кўпроқ аҳамият бериш, қандай муаммолар ҳалигача ўз ечимини кутаётгани ҳақида сўз борди.
 
Йиғилишда ташкилотнинг баъзи туман ва шаҳар кенгашлари, шу жумладан, бошланғич ташкилотлари томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг сифатсиз экани қаттиқ танқид остига олинди. Улар ўз масъулиятли вазифаларини вақтида англамай, фаолиятига ижобий ёндашмаётгани тўғрисида айтилар экан, шубҳасиз, ишига жиддий эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди.
 
Йиғилиш якунида туман Кенгашлари масъул ходимлари ва бошланғич ташкилотлар етакчилари томонидан билдирилган таклифларни Ҳаракатнинг навбатдаги Қурултойига муҳокама этиш учун олиб чиқиш ҳамда ёшлар томонидан берилган саволларга тегишли жавоб олиш вазифаси топширилди.
Мусулмонбек Иброҳимов
Рустам Назарматов олган суратлар

Теглар:Камолот Давлат маслаҳатчилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
09:17 21.06.2017

Кашкадарё, аникроги карши шахридаги нуфузли ташкилотлардаги камолотга рахбарлик килаётган куштирнок ичидаги рахбарларни куриб хакикий усти ялтирок ичи калтирок ташкилот эканинга шубха килмаса хам булади.35-40 ёшга кириб хам ушбу лавозимга утириб олиб хеч кандай янгилик яратмаётган, ёшларга урнак булмаётган камолот ни карши шахри ташкилотларидаги хадимлари качон алмаштиларкин-а?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар