...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом тасдиқланди


10:12, 26.11.2018 Жамият
 1 549

Экспертиза учун 90 кун давомида ҳақ тўланмаган тақдирда материаллар эгасига қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори  билан Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ, экологик экспертиза артоф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
 
Экологик экспертиза қуйидагилар томонидан ўтказилади:
 
“Давлат экологик экспетризаси маркази” ДУК томонидан:
 
  • юқори ва ўртача даражада хавфли тоифага кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар;
 
  • техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
 
  • аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУКлари томонидан:
 
  • паст даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш тоифаларига кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
 
  • аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари.
 
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ тўлаш атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш тоифаларига мувофиқ қуйидагича белгиланади:
 
  • юқори даражада хавфли таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари;
 
  • ўртача даражада хавфли таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари;
 
  • паст даражада хавфли таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 7,5 баравари;
 
  • маҳаллий таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида.
 
Экспертиза учун 90 кун давомида ҳақ тўланмаган тақдирда материаллар эгасига қайтарилади.
 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори экологик экспертизаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар