Виталий Мутко ўйинлар учун сотувга чиқарилган чипталар сотиб бўлинганини таъкидлади.
Португалия ва Мексика терма жамоалари Москвадаги “Спартак-Арена” стадионида 17:00 да 3-ўрин учун кураш олиб боришса, 23:00 да Санкт-Петербургдаги “Зенит-Арена” ўйингоҳида Чили ҳамда Германия термалари финал баҳсида майдонга тушишади.
Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко ушбу ўйинлар учун сотувга чиқарилган чипталар аллақачон сотиб бўлинганини таъкидлаб ўтди.
“Мусобақа ғолиблари маълум – улар стадионга ташриф буюрадиган мухлислар ҳисобланишади. Шу кунгача 600 мингга яқин томошабин ўйинларни бевосита стадиондан кузатиб борди. Барча ўйинлар ажойиб ўтди.
Биз гранд жамоаларнинг ўйинларини томоша қилиш асносида шунчаки футбол ажойиб спорт тури эканини яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Бугунга келиб, финал ва 3-ўрин учун ўтказиладиган ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинди”, деди Виталий Мутко.