...
МЕНЮ
ONLINE TV

Coca-Cola компанияси маҳаллаларда совға улашмоқда


13:03, 31.12.2016 Жамият
 4 817

“Бахт машинаси”, “Янги йил карвони” ва болалар уйларига хайрия ишларини ўз ичига олган акцияни ўтказиш компания учун ҳар йилги анъанага айланиб улгурган.

Янги йилда нафақат совға олиш, балки совға бериш ҳам инсонда юқори даражадаги байрам кайфиятини уйғотади. Сиз берган совғадан завқланаётган одамни кўриб ўзингиз ҳам беҳад қувонасиз.
 
Coca-Cola компанияси янги йил олдидан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига ўзига хос совғалар улашиш акциясини ўтказди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабар бермоқда. “Бахт машинаси”, “Янги  йил карвони” деб ном олган совғалар ортилган машиналар болалар уйларига совғалар улашиши анънага айланган эди. Бу йил эса совғалар маҳаллаларда ҳам тарқатилган.  
 
“Бахт машинаси”га дуч келган ҳар қандай одам юк машинаси кузовидаги тугмачани босиб кўрса, Coca-Cola компанияси томонидан тақдим этилаётган ажойиб совғаларнинг бирига эга бўлади.
 
“Янги  йил карвони” акциясида эса майда чироқлар билан безатилган компания юк машиналари бир қатор бўлиб тунги Тошкент кўчаларини айланмоқда. Бу каттаю кичикка байрам кайфиятини улашади.
 
Тошкент кўчаларида юрганингизда хушёр бўлинг, балки сиз ҳам “Бахт машинаси”га дуч келиб қоларсиз.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Coca-Cola Янги йил Акция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар