...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чивинлар ойнага яқинлашолмаслиги учун нима қилиш керак?


20:11, 17.06.2017 Бу қизиқ
 8 631

Ойна, доғи кетмаган идишлар ва истеъмол маҳсулотларини қандай асраш кераклиги ҳақида фойдали маслаҳатларни билиб олишингиз мумкин.

Баҳор ва ёз ойлари табиат инжиқликларига бой бўлгани сабаб ойналарни тез-тез тозалаб туришга тўғри келади. Аксарият уй бекаларимиз тозалаш жараёнида ойналар аввалгидай тоза бўлмаслигидан нолийдилар. Қуйида сиз махсус воситаларсиз ойналарни яхши тозалаш сирлари ва бошқа фойдали маслаҳатларни билиб олишингиз мумкин.
 
• Агар ойнангиз тозаликдан ярақлаб туришини истасангиз, ойнани юваётган сувга озроқ крахмал қўшинг.
 
• Ойналар намланиб, қишда эса музлаб қолишининг олдини олиш учун глицирин ёрдамида артиш керак.
 
• Агар ойна музлаб қолса, уни дарҳол туз билан артинг. Муз эригач, қуруқ мато билан артиш тавсия этилади.
 
• Ойналарни пиёз ёрдамида артсангиз, уларга пашша ва чивинлар яқинлаша олмайди.
 
• Ранг берилган ойналарни сув ва озроқ истеъмол сиркаси аралашмасида артиб олишингиз мумкин.
 
• Бўр ва тиш ювиш кукуни қадимий ва кўп қўлланилган ойнани яхши тозаловчи воситалар ҳисобланади. Бунинг учун 2-3 ош қошиқ кукун ва 1 стакан сув аралаштирилади, ушбу аралашмага ботирилган мато билан ойна тозаланади. Артилган ойна қуригандан кейин қуруқ ва юмшоқ мато ёки газета қоғози билан тозалаб артилади.
 
• Тозалаб ювилган биллур идишларни кўк крахмал (синька) теккизилган юнгли мато билан артилса, идишлар янгидек ёрқираб қолади.
 
• Шиша кўза ва графинларнинг туби яхши тозаланишини истасангиз, илиқ сувга солинган бир неча хом тухум пўстининг аралашмасини идишга солиб, обдон силкитинг. Шунда ингичка оғизли идишларингизнинг туби яхши тозаланади.
Шоҳсанам Нишонова

Теглар:Фойдали маслаҳатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!