
Олган тан жароҳатлари сабабли Қ.Р. шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Қ.Р. бошқарувидаги оқ рангли BMW русумли автоулов ичида “Зах” канали қирғоқ қисмида хотини И.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал натижасида Қ.Р. автоуловда бўлган ош пичоғи билан И.Р.ни баданини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказгани, И.Р. олган тан жарохатларидан воқеа жойида вафот этгани, шундан сўнг Қ.Р. қўрқиб, ош пичоғини ўзининг қорнига санчиб олгани маълум бўлган. Олган тан жароҳатлари сабабли Қ.Р. шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Қ.Р.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 97-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида воқеа жойидан И.Р.нинг эгнида бўлган кийимлари, 1 дона ош пичоғи ва қон доғларидан намуналар олинди. Терговни прокуратура олиб бормоқда.