...
МЕНЮ
ONLINE TV

Табиий газдан фойдаланганлик учун умумий қарздорлик 5 триллион сўмга етди


14:08, 29.06.2017 Жамият
 3 141

Тўловнинг автоматлаштирилган шаклига ўтмаган истеъмолчилар аввалги ой учун қарздорликни янги ойнинг 10-санасигача тўлашлари лозим.

28 июнь куни Тошкент шаҳрида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ташкил этилди. Бу гал “Бюро: ресурсларни тежаш, истеъмолчилар мажбуриятлари ва ўз вақтида тўлаш маданияти” мавзусига бағишланди.
 
Йиғилиш давомида Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Жасур Арипов табиий газдан фойдаланганлик учун умумий қарздорлик 5 триллион сўмга етганини маълум қилди. Мамлакат раҳбарининг янги қарорига мувофиқ, тўловнинг автоматлаштирилган шаклига ўтмаган истеъмолчилар аввалги ой учун қарздорликни янги ойнинг 10-санасигача тўлашлари лозим. Юридик шахслар эса 100 фоизлик тўлов амалга оширилганидан сўнггина энергиядан фойдаланишлари мумкин бўлади.
 
Йиғилиш давомида журналистлар электр энергияси ёки газдан қарздорлик бўлган тақдирда, бу хизматларни етказиб беришни ўчириш олдидан огоҳлантириш берилиш тартиби тўғрисида ҳам қизиқиш билдирдилар. Бош прокуратура департаменти бошлиғи Беҳзод Мавлонов истеъмолчилар ўтган ойдаги чиқимни ўз вақтида тўлашга мажбур эканликларини таъкидлаб ўтди. Агар қарздорлик аниқланса, 5 кунлик муддат берилиши қайд этилган огоҳлантириш хати юборилади. Ана шу 5 кун ичида истеъмолчи ўз қарзини қоплаши лозим. Электр энергияси ва газ огоҳлантириш хати юборилганидан сўнг ҳам қарздорлик ёпилмаган ҳолатда узатиш тўхтатилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Коммунал хизматлар Электрн энергияси Газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар