...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чирчиқда бир гуруҳ шахслар куч ишлатиб, талончиликка қўл урди


19:43, 15.07.2017 Жамият
 5 922

Улар олдиндан жиноий тил бириктириб, ушбу жиноий ҳаракатни амалга оширгани аниқланди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 2017 йилнинг 15 июнь куни соат тахминан 01:45 ларда икки нафар номаълум шахс Чирчиқ шаҳри Гулшан кўчасидаги уйларнинг бирига юзларига ниқоб кийган ҳолда девор тўсиқлар орқали ғайриқонуний равишда кирган.
 
Тошкент вилоят ИИБ томонидан хабар берилишича, улар уй бекаси 1956 йилда туғилган Н.Д.га нисбатан ҳужум қилган ва жисмоний куч ишлатишлари натижасида тан-жароҳати етказиб, уйда бўлган жами 147.000 сўмлик буюмларини босқинчилик йўли билан эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинишган.
 
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу босқинчилик жиноятини Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилуви ака-укалар 1991 йилда туғилган Д.Б. ва 1998 йилда туғилган К.Б.лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, ушбу жиноий ҳаракатни амалга оширгани аниқланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти Чирчиқ талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар