Номаълум эркак йўловчиларни бирма-бир пичоқдан ўтказди.
Бугун, 15 июль куни номаълум эркак Теҳрон шаҳри метроси станцияларидан бирида пичоқ билан беш кишига жиддий жароҳат етказган. Жумладан, жароҳатланганлар орасида полиция ходими ҳам бўлганди. Бу ҳақда ISNA агентлиги маҳаллий полиция маълумотига асосланиб хабар берди.
Маълум бўлишича, мудҳиш ҳодиса Рей шаҳри метро станциясида юз бериб ўтган. Эркак аввал метро поездидаги 4 нафар йўловчига жароҳат етказиб, кейин унга қаршилик кўрсатган полиция ходимини ҳам пичоқ билан жароҳатлаган.
Метро хавфсизлигини қўриқлаётган полиция ходимлари жиноятчини тўхтатиш учун аввал бир неча марта ҳавога ўқ узишди. Бироқ жиноятчи шунга қарамасдан, ўз ишини ваҳшиёна тарзда давом эттирган. Шундан сўнг хавфсизлик ходимлари эркакка қарата ўқ узишган ва жиноятчи шифохонага олиб борилган вақтда жон берган.
Жароҳатланганлар аҳволи ҳозирда ўртача ҳолатда бўлиб, станция аввалгидек йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда.

Акмал Эшонхонов